Бугун 18 февраль, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Макрон Модини Украинадаги энергетика соҳасида сулҳни қўллаб-қувватлашга чақирди

Макрон Модини Украинадаги энергетика соҳасида сулҳни қўллаб-қувватлашга чақирди

Франция президенти Эммануэль Макрон Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модини Украинадаги энергетика инфратузилмасига ҳужумларни тўхтатиш бўйича ташаббусни қўллаб-қувватлашга чақирди. Бу ҳақда Associated Press хабар берди.

Макроннинг таъкидлашича, тўлиқ ўт очишни тўхтатишга эришиш қийин бўлиб қолаётган шароитда, фуқаролик инфратузилмасига ҳужумларга нисбатан зудлик билан ва узоқ муддатли мораторий жорий этиш учун саъй-ҳаракатларни бирлаштириш мумкин.

Моди эса жавоб тариқасида Ҳиндистон Ғарбий Осиё ва Шарқий Европадаги можароларни тинч йўл билан ҳал этиш тарафдори бўлиб қолишини билдирди.

Киритилди: 21:43 17.02.2026. Ўқилди: 249 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!