Макрон оммага қора кўзойнак таққан ҳолда кўриниш берди — Le Parisien.
Франсия президенти Эммануэл Макрон Елисей саройида бўлиб ўтган йиғилишда қора кўзойнак таққан ҳолда кўриниш берди ва кўзидаги қон томири ёрилгани сабабли бир муддат уларни тақиб юришга мажбур эканини маълум қилди. Учрашув жонли эфирда президент девони томонидан Х ижтимоий тармоғида намойиш этилди.
"Бу жиддий бўлмаган муаммо билан боғлиқ, кўзойнак учун узр сўрайман. Аммо бир муддат уларни тақиб юришимга тўғри келади. Шунинг учун мени шу кўринишда бироз сабр билан қабул қилишингизга тўғри келади", — деди Франция президенти Янги Каледония вакиллари билан учрашувда.