АҚШ президенти Дональд Трамп, агар у Вашингтонга "Гренландияни олишга" ёрдам бермаса, Қўшма Штатларни Шимолий Атлантика Шартномаси Ташкилотидан (НАТО) чиқариб юбориши мумкинми, деган саволга тўғридан-тўғри жавоб беришдан қочди.
Трамп журналистлар билан суҳбат чоғида айтиб ўтди.
"НАТОнинг Гренландия масаласида биз билан қандай алоқада бўлишини кўрамиз. Бизга миллий хавфсизлик учун Гренландия жуда керак. Агар биз бунга эриша олмасак, айниқса, Олтин Гумбаз лойиҳаси ва бошқа барча нарсалар бўйича ҳаракатларимизга келсак, бизда катта миллий хавфсизлик бўшлиғи пайдо бўлади. Шу тариқа биз НАТО билан гаплашяпмиз", дея қўшимча қилди у.