Бугун 15 январь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Макрон Гренландия ва Эрон билан боғлиқ вазиятларни муҳокама қилиш учун Франция Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши йиғилишини чақирди

Макрон Гренландия ва Эрон билан боғлиқ вазиятларни муҳокама қилиш учун Франция Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши йиғилишини чақирди

Макрон Гренландия ва Эрон билан боғлиқ вазиятларни муҳокама қилиш учун Франция Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши йиғилишини чақирди — Reuters.

Йиғилиш АҚШ президенти Доналд Трампнинг Гренландияни қўлга киритиш зарурлиги ҳақидаги баёнотлари ҳамда Эронда бўлиб ўтаётган норозилик намойишларининг куч билан бостирилиши фонида ўтказилмоқда, дея ёзмоқда нашр.

Макрон Х ижтимоий тармоғида эълон қилган хабарида француз ҳарбийларининг дастлабки гуруҳи Дания ва Гренландия томонидан ташкил этилган қўшма машғулотларда иштирок этиш учун Гренландияга йўл олганини билдирди. Унинг сўзларига кўра, кейинги бўлинмалар ҳам оролга юборилади.

Германия, Норвегия ва Швеция ҳам Копенгаген ва Нуукни қўллаб-қувватлаш мақсадида Гренландияга ҳарбий кучлар жойлаштира бошлаган. Бу ҳаракат АҚШ, Дания ва Гренландия расмийлари ўртасида ўтказилган музокаралардан сўнг амалга оширилди.

Франция расмийларига кўра, Гренландияга юборилган ҳарбийлар тоғ шароитида ҳаракатланиш бўйича мутахассислар бўлиб, улар Operation Arctic Endurance Оператион Арcтиc Эндуранcе машғулотларини тайёрлашда иштирок этган.

Киритилди: Бугун 19:39. Ўқилди: 307 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!