Франция Нигерда ҳокимиятни қўлга киритган исёнчилар билан ҳарбий ҳамкорликдан бош тортади ва йил охиригача бу Африка давлатидан ўз армиясини олиб чиқиш ниятида.
Бу ҳақда Франция президенти Эммануел Макрон “TF1” ва “France 2” телеканалларига берган интервюсида маълум қилди.
“Биз ҳозирги Нигерия ҳукумати билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатамиз, чунки улар энди терроризмга қарши курашмоқчи эмас. Бу келгуси ҳафталарда тартибга солинади ва бу ҳамкорликнинг тугашини англатади. Келгуси ҳафталар ва ойларда қўшинларни тартибли равишда олиб чиқиб кетиш зарур”, — деди Макрон Ниамейдаги базадан қўшинларнинг олиб чиқилишини назарда тутиб.
У қўшинларнинг тўлиқ олиб чиқилиши "йил охиригача" амалга оширилишини эълон қилди.
Макрон Париж "терроризмга қарши курашда қитъага ёрдам беришда давом этишига" ваъда берди ва буни фақат талаб қилган расмий, қонуний органлар билан ҳамкорлик қилишини таъкидлади.