Бугун 19 апрель, 2025 йил, шанба

O'ZB

Макрон Франция яқин муддатда Фаластинни давлат сифатида тан олишини маълум қилди

Макрон Франция яқин муддатда Фаластинни давлат сифатида тан олишини маълум қилди

Франция президенти бу ҳақда Мисрга икки кунлик ташрифидан кейин France 5 телеканалига берган интервюсида айтиб ўтди.

Жорий йил июн ойида Саудия Арабистонида Франция ҳамраислигида икки давлат (Исроил ва Фаластин) муаммосига бағишланган халқаро анжуман ўтказилиши режалаштирилган. Парижнинг Фаластин давлатини расман тан олиши ушбу анжуманда эълон қилиниши мумкин.

"Биз Фаластин давлатини тан олиш йўлида ҳаракат қилишимиз керак. Биз бунга яқин ойларда эришишимиз мумкин. Мен буни амалга ошираман. Менимча, бу қайсидир бир маънода адолатли қадам бўлади. Чунки мен ҳам Фаластинни ҳимоя қилишга қаратилган жамоавий ҳаракатда қатнашишни истайман", – дея аниқлик киритди Эммануел Макрон.

Киритилди: 12:28 10.04.2025. Ўқилди: 1207 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!