Унинг таъкидлашича, ҳозирги геосиёсий вазиятда АҚШ, Хитой ва Россия Европа учун мураккаб позицияда турибди.
Макрон бу ҳақда Греция бош вазири Кириакос Мицотакис билан Афинада бўлиб ўтган учрашувда маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирги давр Европа учун “уйғониш палласи” ҳисобланади.
“АҚШ, Россия ва Хитой раҳбарлари Европага нисбатан мураккаб позицияда турибди. Шу сабаб Европа ўз сиёсатини қайта кўриб чиқиши керак”, — деди Макрон.
У Европа давлатларини бирлашишга, мустақил сиёсий йўналишни кучайтиришга ва ўз манфаатларини фаол ҳимоя қилишга чақирди.
Макроннинг фикрича, АҚШ билан муносабатлардаги кескинлик фақат ҳозирги президентлик даври билан чекланиб қолмайди ва узоқ муддатли тенденция бўлиб қолиши мумкин.