Франция президенти Эммануел Макрон Испания бош вазири Педро Санчес билан Мадриддаги матбуот анжуманида Буюк Британия бош вазири Энди Бернҳемнинг Лондон ЕИга қайтиши мумкинлиги ҳақидаги баёнотига муносабат билдирди.
"Агар британияликлар яна Европа Иттифоқига қўшилишни истаса ва бош вазир Бернҳем шу йўналишда ҳаракат қилса, бу Буюк Британия ва европаликлар учун жуда яхши янгилик бўлади", — деди Макрон.
У Франция ва Буюк Британия ўртасида мудофаа, хавфсизлик ва миграция соҳаларида ҳамкорлик давом этаётганини таъкидлади. Шунингдек, Макрон Европа Иттифоқи берган имтиёз ва эркинликлардан фойдаланиб, унинг мажбуриятларидан воз кечиш мумкин эмаслигини айтди.