Буюк Британиянинг Европа Иттифоқига қайтиши ҳам мамлакатнинг ўзи, ҳам бутун Европа учун жуда яхши хабар бўлар эди.
Бу ҳақда Франция президенти Эммануэль Макрон Мадридда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
«Хуш келибсиз! Менимча, бу унинг мамлакати учун ҳам, европаликлар учун ҳам жуда яхши хабар бўлар эди», — деди Макрон.
Аввалроқ Буюк Британия бош вазири Энди Бёрнем мамлакатнинг Европа Иттифоқидан чиқиши фойдадан кўра кўпроқ зарар келтирганини, жумладан, миграция устидан назоратни кучайтириш борасида кутилган натижани бермаганини айтган эди.
Бёрнем Британиянинг келажакда Европа Иттифоқига қайтиши эҳтимолини ҳам истисно қилмади.