Бугун 16 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Макрон: "Биз ХАМАС қўл остидаги икки француз фуқаросининг озод этилишини кутмоқдамиз"

A A A
Макрон: "Биз ХАМАС қўл остидаги икки француз фуқаросининг озод этилишини кутмоқдамиз"

Исроил ва Фаластин ҳаракати ўртасидаги келишувга кўра озод этилиши керак бўлган 33 нафар ХАМАС аъзоси орасида Франциянинг икки фуқароси ҳам бор.

Бу ҳақда Франция президенти Эммануэль Макрон ижтимоий тармоқ орқали маълум қилди.

"Ватандошларимиз Офер Кальдерон ва Оҳад Яҳаломи Ғазо келишувининг биринчи босқичида озод этилиши керак бўлган 33 нафар гаровга олинганлар рўйхатида. Уларнинг оилалари бағрига қайтиши учун ҳамма нарсани қиламиз", - дея қайд этди у.

Бугун аввалроқ Исроил расмийлари гаровга олинган 33 кишининг оилаларини Фаластиннинг ХАМАС ҳаракати билан келишувнинг биринчи босқичи доирасида Ғазо секторидан яқинларини озод қилиш режалаштирилгани ҳақида хабардор қилгани хабар қилинганди.

Киритилди: 18:19 17.01.2025. Ўқилди: 771 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!