Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Маҳмуд Муродов UFC’даги иккинчи жанги бўйича келишувга эришди

Маҳмуд Муродов UFC’даги иккинчи жанги бўйича келишувга эришди

Ўзбекистонлик яккакурашчи Маҳмуд Муродов (23-6, 14 КО) UFC даги иккинчи жанги бўйича шартнома имзолади. 

Маълум бўлишича, Маҳмуд Муродов UFC даги иккинчи жангини ўтказиш бўйича келишувга эришган. Жангнинг аниқ санаси бўйича маълумотлар йўқ. Хабарларга кўра, мазкур UFC кечаси 2020 йилнинг бошида бўлиб ўтади. Шунингдек, Муродовнинг бўлажак рақиби ҳам номаълум.

Эслатиб ўтамиз, Маҳмуд UFC даги дебют жангини 28 сентябрь куни ўтказганди. Муродов Копенгагенда бўлиб ўтаган UFC Fight Night 160 кечаси доирасида италиялик Алессио ди Кирикога (12-4, 9 КО) қарши октагонга чиқиб, уч раунд якунларига кўра, очколар эвазига ғалаба қозонганди.

Киритилди: 19:05 06.11.2019. Ўқилди: 2013 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!