Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Маҳмуд Муродов ғалабасидан сўнг UFC президентига нима деди?

Маҳмуд Муродов ғалабасидан сўнг UFC президентига нима деди?

UFC билан шартнома имзолаган илк ўзбекистонлик спортчи Маҳмуд Муродов UFC президенти Дана Уайтдан нега унинг Instagram саҳифасига ҳозиргача обуна бўлмаганини сўради. Бу ҳақда Дана Уайт UFC 257 турнири якунларига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилди.

Матбуот анжумани давомида журналистлардан бири ундан жангдан сўнг Муродов нега унинг Instagram саҳифасини кузатиб бормаётгани ҳақида сўрагани ростми дея савол берди.

“Мен унга сени энди кузатиб бораман дедим”, - дея буни тасдиқлади UFC президенти.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Маҳмуд Муродов Абу-Дабида бўлиб ўтган UFC 257 мусобақасида америкалик Эндрю Санчесни техник нокаутга учратиб, учинчи ғалабасига эришгани хабар қилинган эди.

Киритилди: 17:32 24.01.2021. Ўқилди: 13498 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!