Бугун 27 февраль, 2021 йил, шанба

O'ZB

Маҳмуд Муродов бугун қанча "соққа" қилди?

Маҳмуд Муродов бугун қанча "соққа" қилди?

БАА пойтахти Абу-Дабининг «Жангчилар оролида» ўтган UFC 257 мусобақасида ўзбекистонлик спортчи Маҳмуд Муродов (25−6 MMA, 3−0 UFC) рақиби Эндрю Санчес устидан ғалаба қозонди. Бу унинг учинчи ғалабаси.

Биринчи раундда ўзбекистонлик жангчи устунликка эга бўлди, Муродов америкалик рақибининг олд оёғи ва бош қисмига кўпроқ зарба йўллади, дея ёзмоқда Allboxing.ru. Иккинчи раундда эса Санчес фаолроқ ҳаракат қилган бўлсада, ўзбекистонлик спортчи раунд сўнгида етакчилик қилди.

Ҳал қилувчи раундда Санчес Муродовга нисбатан босим ўтказиб, олдинга ҳаракатланди. Ўзбекистонлик жангчи ўнг қўл билан рақибининг жағ қисмига берган зарбаси натижасида Санчес мувозанатни йўқотди. Муродовнинг яна бир нечта зарбаси эса жанг тақдирини ҳал қилди.

UFC турнирдаги энг яхши жанг соҳибларига бонус тарқатди. Марина Родригез, Маҳмуд Муродов, Майкл Чендлер ва Дастин Порьенинг ҳар бири 50 минг АҚШ долларидан қўлга киритди.

Киритилди: 19:12 24.01.2021. Ўқилди: 11594 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!