Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Маҳаллий ҳокимликлар талаба-қизларнинг контрактини тўлаб беради

Маҳаллий ҳокимликлар талаба-қизларнинг контрактини тўлаб беради

Президентнинг 05.03.2021 йилдаги ПҚ-5020-сонли қарорига (https://lex.uz/docs/5320582) мувофиқ:

Ҳар йили ҳокимликлар томонидан ўқишга кирган 40 нафардан, иккинчи ва ундан юқори босқичларда таҳсил олаётган 110 нафар, жами 150 нафар хотин-қизлар маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан базавий тўлов-контракт суммасини тўлаб бериади.

Қайси тоифадаги талаба-қизлар?

➖ “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”да кам таъминланган деб эътироф этилган оилалардаги хотин-қизлар;
➖ етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизлар;
➖ боқувчисини йўқотган (турмуш ўртоғи вафот этган), вояга етмаган фарзандларни ёлғиз тарбиялаётган эҳтиёжманд аёллар.

❗️Шу тоифага кирса ҳам, лекин:

➖ иккинчи мутахассисликда;
➖ Ўзбекистондаги хорижий, хусусий ОТМларда ўқиётган хотин-қизларнинг контракти тўлаб берилмайди.

Киритилди: 13:49 16.08.2025. Ўқилди: 1422 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!