Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев Венгриянинг «Magnus Aircraft Zrt.» компанияси Бош ижрочи директори Ласзло Борос билан учрашди.
Учрашувда томонлар компания томонидан ишлаб чиқарилган Magnus Fusion 212 самолётларини Ўзбекистонда ишлаб чиқариш имкониятини муҳокама этишди.
Magnus Aircraft Zrt. – композит материаллардан инновацион самолётларни лойиҳалаш, ишлаб чиқариш ва сотиш билан шуғулланувчи Венгриянинг халқаро компанияси ҳисобланади.
Магнус компаниясининг бош қароргоҳи Венгриянинг Погани шаҳрида, Печь-Погани халқаро аэропорти (LHPP) яқинида жойлашган бўлиб, қарийб 8000 квадрат метр майдонни эгаллайди.
Магнус гуруҳининг вакиллари АҚШ, Хитой, Кения, Нигерия, Сербия ва Яқин Шарқ мамлакатларида ўз фаолиятини олиб боради.