Чемпионлар лигаси 1/4 финали доирасида Аякс дан мағлуб бўлган Ювентус футболчилари ўйиндан кейин ҳам характер кўрсата олишмади.
Ўйиндан сўнг журналистлар иккала жамоа аъзолари билан суҳбат уюштиришди. Амстердам жамоаси вакиллари хурсанд кайфиятда саволларга жавоб қайтаришди. Кейин эса голландиялик ва маҳаллий журналистлар туринлик футболчиларни кутиб туришди. Аммо улар билан интервью қила олишмади. Айниқса, Роналду билан суҳбатлашишни истаб турган мухбирлар ҳам бундай имкониятга эга бўлишмади. Қуйидаги видеода Ювентус футболчиларининг ўйиндан кейинги ҳолати ва журналистларга реакциясини кўришингиз мумкин.