Бугун 7 октябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

"Magic city"даги ёнғинга қисқа муддатда (бир дақиқа) етиб борилганлиги юзасидан изоҳ берилди

"Magic city"даги ёнғинга қисқа муддатда (бир дақиқа) етиб борилганлиги юзасидан изоҳ берилди

"Magic city"даги ёнғинга қисқа муддатда (бир дақиқа) етиб борилганлиги юзасидан салбий хабарлар тарқалди.

Фавқудодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар беришича (https://t.me/MCHSUzbek/27311), вазирликнинг ёнғин-қутқарув экипажлари одамлар оммавий ташриф буюрадиган масканларда юзага келиши мумкин бўлган фавқудодда вазиятлар ҳамда ёнғинларнинг олдини олиш, содир бўлганда тез ва қисқа муддатда бартараф этиш мақсадида, бундай масканларда навбатчилик олиб боради.

Шу сабабдан "Magic city" кириш дарвозаси олдидаги буткада содир бўлган ёнғинга ўша ерда навбатчилик олиб бораётган ёнғин-қутқарув экипажлари қисқа муддатда етиб борган.

Шу ўринда, Фавқудодда вазиятлар вазирлиги айрим ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан асоссиз ва ноўрин материалларни тарқатмаслик, балки мавжуд маълумотлардан унумли фойдаланишни сўраб қолади.

Киритилди: 21:08 06.10.2024. Ўқилди: 547 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!