Чэрнобил АЭС томининг қопламасидаги "осон ёнувчи материаллар" сабабли ёнғинлар ҳали ҳам бартараф этилмаган. Бироқ, асосий таянч устунлари жиддий зарар кўрмаган.
Украина президенти Володимир Зеленскийнинг маълум қилишича, 14 февралга ўтар кечаси Россия дронлари Чэрнобил АЭСнинг тўртинчи энергоблоки саркофагига зарба берган. Киев вилояти прокуратураси Россиянинг ушбу обйектига дрон ҳужуми юзасидан навбатдаги жиноят ишини қўзғатди. Кремл эса бу айбловларни "провокация" ва "сохталаштириш" дея муносабат билдирган.