Эрон ядро қуролига эга эмас.
Бу ҳақда МАГАТЭ агентлиги бош директори Рафаэль Гросси France 2 телеканали эфирида маълум қилган.
У Эрон ядровий дастури бўйича, гўёки жанговар ҳаракатларга сабаб бўлган ҳисоботга изоҳ берди.
"Мен саволлар борлигини, ошкоралик зарурлигини, баҳсли масалалар борлигини айтдим, лекин Эронда бир-биридан фарқ қилувчи элементлар ва материаллар бўлса ҳам, уни ядровий қуролга эга деб айтиш мумкин эмаслигини ҳам аниқ айтдим”, деди агентлик бош директори.
Эрон объектларига яқинда уюштирилган ҳужумлар ҳақидаги саволга жавоб берар экан, Гросси "халқаро қонунларга кўра, ядровий иншоотларга ҳужум қилиш тақиқланганини" таъкидлади.