Мадуронинг адвокати айбланувчининг соғлиғида эътибор талаб қиладиган даражадаги муаммолар борлигини маълум қилди, деб ёзмоқда CNN.
Уни рафиқасининг ҳимоячиси эса Силия Флорес АҚШ ҳарбийлари томонидан ўғирланиш вақтида жароҳат олганини, унинг қовурғалари шикастланганини билдирди.
CNNнинг таъкидлашича, Николас Мадуро ва унинг рафиқаси Силия Флорес суд залини АҚШ хизматлари назорати остида тарк этган.
Телеканалнинг хабар беришича, биринчи суд мажлиси атиги ярим соат давом этди, кейинги мажлис 17 мартга белгиланган.
Шу билан бирга, Мадуро устидан суд жараёни 2027 йилдан олдин бошланмаслиги мумкин, деб хабар берди Bloomberg. Бугунги йиғилишда фақат далиллар алмашинуви ва дастлабки илтимосномалар жадвали тасдиқланди.