Хабар берилишича, ҳозирда Николас Мадуро самолётда Нью-Йоркка етказилмоқда. Қўлга олинган Венесуэла президенти айнан қаерда сақланиши номаълум. Бироқ одатда Манҳеттенда федерал суд кўриб чиқадиган ишлар бўйича айбланувчилар Бруклиндаги изоляторларда сақланади.
Қайд этилишича, Мадуро Қўшма Штатларда ўлим жазосига ҳукм қилиниши мумкин. У Нью-Йорк жанубий округида суд қилиниши кутилмоқда, Нью-Йорк штатида ўлим жазоси мавжуд.