Бугун 6 июнь, 2020 йил, шанба

O'ZB

Мадридда 25 майдан карантин чекловлари қисман бекор қилинади

Мадридда 25 майдан карантин чекловлари қисман бекор қилинади

Испания ҳукумати пойтахт Мадридда коронавирус тарқалиши камайгани туфайли карантин чекловларинининг баъзисини 25 майдан бошлаб бекор қилади, дея хабар берди Мадриддаги соғлиқни сақлаш ташкилоти.

Испания май ойининг бошида карантиндан босқичма- босқич чиқишни бошлаганди. Айни пайтда Мадриддаги чекловлар Испаниянинг бошқа ҳудудлари билан бир хил.

Мадридда душанбадан бошлаб барлар ва ресторанлар ўзларининг ташқаридаги майдонларида мижозларга хизмат кўрсатишлари мумкин бўлади. Шунингдек, одамларнинг кўпи билан ўн киши бўлиб тўпланишларига рухсат берилади.

Эпидемия бошлангандан бери Испанияда 234 824 киши коронавирусга чалинган бўлиб, бир сутка давомида 446 нафар беморда касаллик қайд этилди. 

Қурбонлар сони эса 28 668 нафар бўлиб, 150 минг киши соғайган. 

Киритилди: 08:48 23.05.2020. Ўқилди: 747 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!