Бугун 22 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Мадияр Саидраҳимов Шоҳжаҳон Эргашев билан бир оқшомда жанг қилади

Мадияр Саидраҳимов Шоҳжаҳон Эргашев билан бир оқшомда жанг қилади

2 июль куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида бокс бўйича IBA.Pro 7 турнири бўлиб ўтади.

Маълум бўлишича, ушбу турнирда яна бир ҳамюртимиз — Мадияр Саидраҳимов ҳам иштирок этади. 27 яшар Мадиярга мусобақа доирасида Озарбайжон вакили Аҳмад Мустафаев рақиб бўлиши белгилаб қўйилган. 6 раундлик ушбу беллашув профессионал мақомда кечади.

Саидраҳимов бунгача проф фаолияти давомида 2017 йил Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида битта жанг ўтказиб, ғалабага эришган. Аҳмад Мустафаев учун эса бу баҳс проф рингдаги дебютга айланади.

Аввалроқ, IBA.Pro 7 турнири доирасида таниқли чарм-қўлқоп устамиз Шоҳжаҳон Эргашев рингга кўтарилиши ҳақида хабар бергандик.

Киритилди: 23:09 20.06.2025. Ўқилди: 466 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!