Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Маданият вазирлиги Тошкентда СССР байроғи кўтарилгани юзасидан жавобгарликни зиммасига олмаслигини маълум қилди

Маданият вазирлиги Тошкентда СССР байроғи кўтарилгани юзасидан жавобгарликни зиммасига олмаслигини маълум қилди

1 май куни “Халқлар дўстлиги” санъат саройининг олд томонида “Хор турецкого и сопрано”  жамоаси томонидан “Ғалаба қўшиқлари” куйланиб, концерт дастури намойиш этилган. Тадбир давомида томошабинлар орасида кимларнингдир қизил байроқ кўтаргани ҳолати акс этган суратлар кенг тарқалиб, ижтимоий тармоқларда кескин муҳокамаларга сабаб бўлган. 

Маданият вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, вазирлик ушбу концерт дастурининг Ўзбекистонда ўтказилишида ҳамкор ҳисобланиб, фақат саҳнадаги жараёнларга жавобгарликни ўз зиммасига олган.  

«Лекин бугун ҳар биримиз миллийлигимиз, тилимиз, маданиятимиз, урф-одат ва анъаналаримиз тарғиботи йўлида хизмат қилар эканмиз, буни кенг оммага мажбурлаб ёки кескин танқид руҳида эмас, балки ўзимиз намуна кўрсатган ҳолда етказишимиз лозим деб биламиз. Бунга шу юртнинг ҳар бир фарзандини масъул деб ҳисоблаймиз», — дейилади хабарда.

Киритилди: 11:08 04.05.2021. Ўқилди: 2562 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!