Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Маданият вазири ёшлар билан учрашди

Маданият вазири ёшлар билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Озодбек Назарбеков ўзига бириктирилган ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди. Учрашув Шайхонтоҳур туманида бўлиб, унда “Боғкўча” ва “Жарариқ” маҳалласидан жами 25 нафар ёш иштирок этди.

Вазир қабулида ўнга яқин ёшлар муаммолари шу ернинг ўзида ҳал этилган бўлса, қолган мурожаатлар алоҳида назоратга олиниб, босқичма-босқич ечим топиши учун чора-тадбирлар режасига асосланган “Йўл харитаси” тузилди.

Учрашув якунида вазир, ёшлар билан мунтазам ишлаб, келгусида муаммоларни ҳал қилишда амалий ёрдам кўрсатиш ва уларни қўллаб-қувватлашга доим тайёр эканлигини таъкидлаб ўтди.

Киритилди: 13:03 24.04.2024. Ўқилди: 1809 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!