Бугун 17 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси амалий ташриф билан Японияда бўлди

A A A
Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси амалий ташриф билан Японияда бўлди

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси Гаянэ Умерова бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси амалий ташриф билан Японияда бўлди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ташриф давомида делегация раҳбари Осака шаҳрида бўлиб ўтадиган "ЭКСПО-2025" Бутунжаҳон кўргазмаси ҳудудида барпо этилаётган Ўзбекистон миллий павильонига тамал тошини қўйиш маросимида иштирок этди.

Шу билан бирга, мамлакатимиз вакиллари Токио ва Киото миллий музейлари, Миллий санъат маркази, Киото ҳунармандчилик ва дизайн ҳамда бошқа бир қатор маданий объектлар фаолияти билан яқиндан танишди. Бўлиб ўтган учрашувлар натижасида музейшунослик соҳасида ҳамкорлик қилиш ва яқин истиқболда Ўзбекистон маданияти ҳамда санъатига бағишланган махсус кўргазмаларни ташкил қилиш бўйича келишувларга эришилди.

Киритилди: 09:14 31.03.2024. Ўқилди: 1082 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!