Бугун 12 июнь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Маданий бойликларни ноқонуний олиб чиқиш ҳолатларига чек қўйилди

Маданий бойликларни ноқонуний олиб чиқиш ҳолатларига чек қўйилди

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси "Сариосиё" чегара божхона пости орқали қўшни давлатга йўл олган фуқаро белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди. Текширув жараёнида унинг қўл юклари орасида оғзаки сўровда маълум қилинмаган 267 дона қадимий тангалар ва тақинчоқ қисмлари борлиги аниқланди.

Шундан сўнг, ушбу ашёларнинг қадимийлиги ва қийматини аниқлаш учун божхона ходимлари томонидан бадиий экспертиза тайинланди. Экспертлар хулосасига кўра, 39 дона осма безак кўринишидаги кумуш тангалар 19-асрда Бухоро амирлигида зарб қилинган, қолган тақинчоқ қисмлари ҳам 19-аср охири 20-аср бошларига оид бўлиб, маданий бойлик ҳисобланади.

Маълумот учун, Вазирлар Маҳкамасининг 1999-йил 23-мартдаги 131-сонли қарорига мувофиқ, 50 йил муқаддам ва ундан ҳам олдинроқ яратилган маданий бойликлар юртимиздан олиб чиқиб кетилишига руҳсат этилмайди.

Ҳозирда ашёвий далил сифатида олинган буюмлар Термиз археология музейига топширилган бўлиб, ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 14:26 09.06.2025. Ўқилди: 484 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!