Бугун 15 октябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Мадагаскарда ҳарбийлар норозилик намойишларига қўшилди — ОАВ

Мадагаскарда ҳарбийлар норозилик намойишларига қўшилди — ОАВ

Мадагаскар президенти Андри Радзуэлина мамлакатда “ҳокимиятни ноқонуний ва зўрлик билан эгаллашга уриниш” содир бўлаётганини маълум қилди.

Давлат раҳбари бу баёнотни Мадагаскар армиясининг кадрлар бошқармаси корпусининг (CAPSAT) айрим ҳарбий хизматчилари сентябр ойида бошланган норозилик намойишларига қўшилганидан бир кун ўтиб берди.

Непал ва Кения ёшларининг “Z авлод норозиликлари” деб аталган намойишлари Мадагаскардаги норозилик ҳаракатлари учун илҳом манбаи бўлган.

Намойишчилар Мадагаскар президентидан истеъфога чиқишни, зўравонликлар учун узр сўрашни, шунингдек Сенат ва сайлов комиссиясини тарқатиб юборишни талаб қилмоқда.

Президент Андри Радзуэлина 2009 йилда айнан CAPSAT ҳарбийлари ёрдамида амалга оширилган давлат тўнтариши натижасида ҳокимиятга келган эди.

Киритилди: 18:44 12.10.2025. Ўқилди: 703 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!