Бугун 9 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Мадагаскар муваққат президенти Майкл Рандрианиринага қарши суиқасднинг олди олинди

Мадагаскар муваққат президенти Майкл Рандрианиринага қарши суиқасднинг олди олинди

Бу ҳақда президент администрациясидаги манбаларига таяниб Anadolu хабар берди

Маълум қилинишича, ҳодиса 3 июл оқшомида пойтахт Антананаривунинг Ивандри туманида содир бўлган. Президент кортежи қароргоҳга қайтаётганида, уни иккита дрон таъқиб қилаётгани аниқланган. Ушбу дронларда портловчи моддалар бўлгани таҳмин қилинмоқда.

Президент қўриқчилари дронларга қарата ўт очган. Шундан сўнг аппаратлар юқорига кўтарилиб, ҳудуддан узоқлашган. Рандрианирина соғ-саломат уйига етиб олган. Ҳудудда хавфсизлик чоралари кучайтирилган. Ҳуқуқ тартибот идоралари дронлар кимга тегишли эканини аниқлаш учун суриштирув бошлади.

Бу Рандрианиринага қарши сўнгги ойларда амалга оширилган ва жамоатчиликка маълум бўлган учинчи суиқасд уринишидир. 15 апрел куни президент қароргоҳи тепасида бешта термовизион (иссқликни кўрсатувчи) дрон аниқланган ва зарарсизлантирилган эди. Ўшанда ҳам президентга суиқасд хавфи борлиги ҳақида хабар берилганди.

Шунингдек, 3 апрел куни пойтахт Антананаривуда 11 киши ҳибсга олинган. Улар орасида полковник Патрик Ракотомамонжи ва яна бир неча офицерлар бор. Бу шахслар президентга суиқасд қилиш, давлат тўнтаришига уриниш, жиноий гуруҳ тузиш ва ноқонуний қурол сақлашда айбланмоқда.

Киритилди: 15:03 05.07.2026. Ўқилди: 966 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!