Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Люксембург ҳам Фаластинни тан олмоқчи

Люксембург ҳам Фаластинни тан олмоқчи

Люксембург Бош вазири Люк Фриден ва ташқи ишлар вазири Хавер Беттел парламент комиссияси олдида жорий йил сентябрь ойида Фаластинни расман давлат сифатида тан олиш нияти борлигини маълум қилишди.

Буюк Князлик бу орқали икки давлат ечими (Исроил ва Фаластиннинг бирга мавжуд бўлиши)ни қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

Якуний қарор 23 сентябрдан бошланадиган БМТ Бош Ассамблеяси давомида қабул қилиниши кутилмоқда. Бу масалада бошқа давлатлар билан ҳам келишувлар олиб борилади.

Люксембург узоқ вақтдан бери Фаластинни тан олиш масаласида тортинган, аммо энди вақти келди, дея баёнот берилди.

Бу орада Франция, Буюк Британия, Белгия ва Канада каби давлатлар Фаластинни тан олишларини расман эълон қилишган.

Бу қадамлар халқаро майдонда тинчлик, адолат ва инсонийлик тамойилларига асосланган сиёсатнинг тараққиёти сифатида қаралмоқда.

Киритилди: 23:45 17.09.2025. Ўқилди: 1142 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!