Бугун 6 ноябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Луврдаги ўғрилик иши бўйича гумонланувчилардан бири озод этилди

Луврдаги ўғрилик иши бўйича гумонланувчилардан бири озод этилди

Луврдаги ўғрилик иши бўйича гумонланувчилардан бирига айблов қўйилди, яна бири озод этилди, деб хабар бермоқда BBC

"38 ёшли гумонланувчи аёл судга олиб келинди. Маълум бўлишича, у Париж шимолидаги Ла-Курнев шаҳарчасида яшайди. Гумонланувчига “жиноий тил бириктиришда иштирок этганлик” айби қўйилган ва судя унга нисбатан эҳтиёт чораси белгилаши керак", дея хабар бермоқда нашр.

Француз оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, бу аёл ўтган ҳафтада Луврдан қимматбаҳо экспонатларни ўғирлаш иши бўйича ҳибсга олинган беш нафар янги гумонланувчидан биридир. Ушбу гуруҳдаги яна бир гумонланувчи эса айблов қўйилмасдан озод этилган.

Аввалроқ тергов доирасида умумий ҳисобда 7 киши ҳибсга олингани хабар қилинган эди.

Киритилди: 22:55 01.11.2025. Ўқилди: 865 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!