The Guardian нашрининг манбаларига таяниб хабар беришича, мазкур қарор музейдан 88 млн евролик заргарлик буюмлари ўғирланганидан тўрт ой ўтиб, шунингдек, чипталар билан боғлиқ фирибгарлик схемаси тергови ортидан қабул қилинган.
Хабарга кўра, истеъфо ҳақидаги ариза Франция президенти Эммануэл Макронга топширилган. Макрон де Карнинг қадамини "масъулият акти" деб атаб, уни аризани қилган.
19 октябр куни ниқоб таққан жиноятчилар Луврга кириб, императорлик коллекциясига тегишли тўққизта экспонатни, жумладан Наполеон ва унинг рафиқаси Жозефинага тегишли заргарлик буюмларини ўғирлашганди. Ўғирлик натижасида етказилган зарар 88 миллион евро деб баҳоланган.