Бугун 13 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Лукашенконинг таҳдидли баёнотлари

A A A
Лукашенконинг таҳдидли баёнотлари

Беларус президенти Александр Лукашенко Беларусда «Орешник» мажмуаси учун учиргич мосламаси ишлаб чиқарилишини, унинг учун ракеталар эса Россия томонидан 2025 йилнинг иккинчи ярмида етказиб берилишини маълум қилди.

«Орешник»нинг бутун учиргич мосламаси беларусча. Фақат ракетадан ташқари. Маҳаллийлаштириш даражаси жуда юқори. Мен унга (Россия президентига) шундай дедим: «Биз ракета масаласини кўтармаяпмиз. Агар керак бўлса, биргаликда яратамиз, бу борада бизда етарли тажриба бор, атом электр станциясидаги каби ёрдам берамиз. Учиргич қурилмасини эса биз ишлаб чиқарамиз - буни МЗКТ (Минск ғилдиракли тортувчи машиналар заводи) бажаради. У бундан ҳам мураккаб ишларни амалга оширади. Шунинг учун келинг, биргаликда ҳаракат қилайлик,» - деди Лукашенко. БелТА ундан иқтибос келтиради.

«Биз уни ҳеч қачон нолдан бошлаб ракетага қадар ярата олмаган бўлардик. Бу жуда катта маблағ ва технологияларни талаб қилади. Бу кўп авлодлар меҳнати натижаси. Шунинг учун шундай масала қўйилди ва Владимир Владимировичга раҳмат, - у бунга розилик билдирди,» - деб таъкидлади Лукашенко.

Киритилди: 22:00 10.12.2024. Ўқилди: 2048 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!