Бугун 25 май, 2026 йил, душанба

O'ZB

Лукашенко ва Макрон узоқ вақтдан сўнг телефон орқали мулоқот қилди

Лукашенко ва Макрон узоқ вақтдан сўнг телефон орқали мулоқот қилди

Минск расмийларига кўра, қўнғироқ ташаббуси Франция томонидан билдирилган.

“Пул Первого” канали хабарига кўра, Беларусь раҳбари Александр Лукашенко ва Франция президенти Эммануэль Макрон суҳбат давомида минтақавий хавфсизлик, Беларусь–ЕИ муносабатлари ҳамда икки томонлама алоқаларни муҳокама қилган.

Макрон 2020 йилдаги Беларусь воқеаларидан кейин Лукашенко билан тўғридан-тўғри мулоқотдан узоқлашиб келаётган эди. Шу боис, Франция томони ташаббуси билан ўтган расмий телефон мулоқоти халқаро муҳокамаларга сабаб бўлди.

Сўнгги ҳафталарда Украинада Беларусьнинг можарога тортилиши эҳтимоли яна муҳокама қилинмоқда. Айрим таҳлилчиларга кўра, Макрон Лукашенко билан мулоқот орқали Минскнинг эҳтимолий ҳаракатларига таъсир ўтказиш ёки уни Кремль билан алоқа канали сифатида кўриб чиқиши мумкин.

Киритилди: 22:46 24.05.2026. Ўқилди: 160 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!