Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Лукашенко жума куни муҳожирлар билан учрашувда уларга озиқ-овқат ва иссиқ кийим ваъда қилди

Лукашенко жума куни муҳожирлар билан учрашувда уларга озиқ-овқат ва иссиқ кийим ваъда қилди

Беларусь президенти Александр Лукашенко жума куни Беларусь ва Польша ўртасидаги чегарада қолишни маъқул кўрган ва ватанига қайтишни хоҳламаётган муҳожирлар билан учрашувда уларга озиқ-овқат ва иссиқ кийим ваъда қилди.

"Менинг вазифам сизларга, яъни муаммога дуч келган одамларга ёрдам беришдир", деди Лукашенко, Брузги омборидаги муҳожирлар жойлаштирилган муассасага ташрифи чоғида.

"Биз, беларуслар, шу жумладан мен, поляклар, латвияликлар ва бошқалар учун ёмон бўлса ҳам, ҳамма нарсани сиз хоҳлаганингизча қиламиз."

“Биз сиз билан бирга сизнинг орзуингиз йўлида курашамиз”, — дея қўшимча қилган Лукашенко.

8 ноябрдан бери, асосан, Яқин Шарқдан бўлган катта гуруҳ Белоруссиянинг Польша билан чегарадаги ўтиш жойида қолиб кетган. Уларнинг аксарияти ватанидаги можаролардан ёки умидсизликдан қочиб, Германия ёки бошқа Ғарбий Европа мамлакатларига боришни мақсад қилган.

Лукашенко яна бир бор Германияни муҳожирларни қабул қилишга чақирди.

Германия ҳукумати матбуот котиби Штеффен Зайберт жума куни Лукашенконинг Германия ҳозирда Беларусда бўлган 2000 муҳожирни қабул қилишга рози бўлгани ҳақидаги даъволарини қатъиян рад этган.

Лукашенконинг айтишича, ҳозирда Беларусда, чегарадаги 2 мингга яқин одамдан ташқари яна 2-3 минг муҳожир қолмоқда.

Президент Беларусь ҳукумати уларга ўз ватанларига қайтишга ёрдам беришини ваъда қилди.

Киритилди: 18:26 27.11.2021. Ўқилди: 1916 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!