39 ёшли ярим ҳимоячи Лука Модрич янги клуби сифатида нима учун Италиянинг "Милан" клубини танлагани ҳақида гапириб берди.
"Мен Европада қолишни, футбол ўйнашда давом этишни хоҳлардим. Менда бошқа таклифлар ҳам бор эди, аммо "Милан" пайдо бўлгач, ҳаммаси ойдинлашди. Мен бунга бошиданоқ тайёр эдим. Улар Хорватияга келиб, менга лойиҳа ва шунга ўхшаш нарсаларни тақдим этишгани мени ҳайратда қолдирди. Бу мен учун жуда муҳим эди. "Милан" - Европанинг энг йирик клубларидан бири," - деди хорватиялик "россонерилар" матбуот хизматига берган интервьюсида.
"Милан"га ўтишдан олдин Модрич 13 йил давомида Мадриднинг "Реал" клубида ўйнаган ва "қаймоқранглилар" тарихидаги энг совриндор футболчига айланган.