Бугун 22 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Луис Суарес учта ўйинга четлатилди

Луис Суарес учта ўйинга четлатилди

«Интер Майами» ҳужумчиси Луис Суарес Лига кубоги финалида содир этган ҳаракати учун MLS чемпионатида учта ўйинга дисквалификация қилинди. Бу ҳақда MLS расмий сайти хабар берди.

Маълумот учун, «Интер Майами» «Сиэтл Саундерс»га қарши финалда 0:3 ҳисобида мағлуб бўлганди. Беллашувдан сўнг футболчилар ва мураббийлар ўртасида майдонда катта тортишув юз берди. Шу пайтда 38 ёшли Суарес «Сиэтл» ходимларидан бири билан жанжаллашиб, унга юзига тупурди. Кейинчалик у ўз ҳаракати учун узр сўради.

Эслатиб ўтамиз, собиқ «Барселона» ҳужумчиси аввалроқ Лига кубогидан олти ўйинга четлатилган эди.

Киритилди: 06:50 09.09.2025. Ўқилди: 939 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!