Бугун 29 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Луис Энрике "Реал" футболчисини "ПСЖ"га олиб келмоқчи

Луис Энрике "Реал" футболчисини "ПСЖ"га олиб келмоқчи

Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинга парижликлар эътиборини тортди. Парижликлар бош мураббийи Луис Энрикенинг шахсан ўзи 22 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олишдан манфаатдор, деб хабар беради Transfer News Live.

Қайд этилишича, "Реал" франциялик футболчининг тез-тез жароҳат олиб туришидан хавотирда, шунинг учун уни сотишни истисно қилишмаяпти. Эдуардо Камавинганинг "Қироллик клуби" билан шартномаси 2029 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган. Transfermarkt маълумотларига кўра, ярим ҳимоячининг нархи 60 миллион еврога тенг. 2024/25 йилги мавсумда футболчи "Лос-Бланкос" сафида 35 та ўйинда иштирок этиб, икки бор гол урди ва голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 11:42 20.07.2025. Ўқилди: 718 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!