Бугун 13 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Лос-Анжелесдаги норозилик намойишлари пайтида мухбир ўзаро отишмада жароҳат олди

Лос-Анжелесдаги норозилик намойишлари пайтида мухбир ўзаро отишмада жароҳат олди

Австралия телеканали мухбири Лорен Томаси Лос-Анжелес шаҳар марказидаги норозилик намойишлари чоғида ўзаро отишмага учради. Бу ҳақда 9News телеканали матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Мухбир Лорен Томаси Лос-Анжелес полицияси Лос-Анжелес марказида намойишчиларга резина ўқлар билан ўт очганда, ўзаро отишма ичида қолди", — дейилади Х ижтимоий тармоғида.

Қайд этилишича, мухбир Калифорниядаги иммиграция рейдларига қарши намойишларни ёритган. Ўқлардан бири Томаснинг оёғига тегди.

Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Пентагон, Адлия вазирлиги ва Ички хавфсизлик департаментларига Лос-Анжелесдаги тартибсизликларни бостириш бўйича кўрсатма берган эди.

Киритилди: 10:45 09.06.2025. Ўқилди: 518 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!