Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

“Лоробен” дори воситасининг нусхасини ишлаб чиқарилишига чек қўйилди

“Лоробен” дори воситасининг нусхасини ишлаб чиқарилишига чек қўйилди

“Лоробен” дори воситасининг контрафакт нусхасини ишлаб чиқарилишига чек қўйилди ва суд томонидан ҳуқуқбузарга нисбатан 60 млн жарима қўлланилди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева маълум қилди.

Вазирликка 2024 йил 1-чорак бўйича келиб тушган жами 35 мингдан ортиқ мурожаатларнинг 76 фоизи қонуний ҳал этилди.

Фуқаро ва тадбиркорлар манфаатида киритилган таъсир чоралари натижасида 538 млрд. сўмдан ортиқ пул маблағи ундириб берилди.

Қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш бўйича 3 179 та тақдимнома киритилди, 3 830 нафар шахслар маъмурий, 1 169 нафар шахслар интизомий жавобгарликка тортилди.

Давлат хизматлари марказлари томонидан аҳолига 4,3 млн.дан ортиқ хизматлар кўрсатилиб, хизмат кўрсатиш жараёни ва босқичлари соддалаштирилиши натижасида ўртача хизмат кўрсатиш вақти 7,5 дақиқани ташкил этмоқда.

  • 19 858 та юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилди;
  • 53 314 та ЯТТ давлат рўйхатидан ўтказилди;
  • давлат хизматлари марказларида кўрсатиладиган давлат хизматлари турлари сони 355 тага етказилди.

Судларга 189 млрд. сўмга яқин 3 030 та даъволар (аризалар) киритилган.

Киритилди: 15:58 15.05.2024. Ўқилди: 1457 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!