Британия электр тармоғи компанияси National Grid'га кўра, бу вақтинчалик ечим бўлиб, электр таъминотини тўлиқ тиклаш учун маълум муддат керак бўлади.
Хабар берилишича маҳаллий вақт билан тахминан 14:30 да (Тошкент вақти билан 19:30 да) аэропортнинг тўртинчи терминалида электр энергияси таъминоти қайта тикланган.
Ҳитроу аэропорти электр энергияси билан таъминловчи подстанцияда юз берган ёнғин туфайли эрталабдан буён ёпиқ қолмоқда. Ёнғин сабаби ҳали номаълум, тергов жараёнига аксилтеррор полицияси жалб қилинган.
Аввалроқ, аэропортдаги подстанцияда содир бўлган ёнғин туфайли ўнлаб авиакомпаниялар ўз рейсларини бекор қилишга мажбур бўлгани ҳақида хабар берган эдик.