Лондоннинг энг машҳур кўчаларидан бири, Вестминстердаги Оксфорд кўчаси 1,1 км узунликдаги тирбандликдан бутунлай озод қилинади ва пиёдалар ҳудудига айланади.
Режа Лондон мэри Содиқ Хон томонидан тақдим этилган ва пойтахтни пиёдаларга қулай шаҳарга айлантириш режаси ҳукмрон Лейбористлар партияси томонидан қўллаб-қувватланаётгани сабабли тасдиқланиши кутилмоқда. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Мерия маълумотларига кўра, Оксфорд кўчасини пиёдалар кўчасига айлантириш тарихий муҳитни тикланишига ҳисса қўшади. Лойиҳанинг қиймати 150 миллион фунт стерлингга баҳоланмоқда.
“Оксфорд кўчаси Британия чакана савдосининг гултожи бўлган, аммо сўнгги ўн йил ичида у катта зарар кўрганига шубҳа йўқ”, деди Содиқ Хон.
Оксфорд кўчаси 12 асрда пайдо бўлган ва ҳозирги номини 1729 йилда олган. Ҳозир бу Европадаги энг гавжум савдо кўчаси. Унинг умумий узунлиги 2,4 км. Унда 300 га яқин дўкон мавжуд бўлиб, улардан 90 га яқини жаҳонга машҳур брендлардир.
Оксфорд-стритга ҳар куни 500 мингга яқин одам ташриф буюради. Cushman & Wakefield халқаро кўчмас мулк агентлиги маълумотларига кўра, кўча 2023 йил охирига келиб Европадаги энг қиммат кўчалар рўйхатида 18-ўринни эгаллади.