Бугун 19 ноябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Лондонда Кейнга ҳайкал ўрнатилди

Лондонда Кейнга ҳайкал ўрнатилди

18 ноябрь куни Лондонда Англия терма жамоаси ва “Бавария” клубининг 31 ёшли ҳужумчиси Харри Кейн шарафига ўрнатилган ҳайкал очилди.

Ҳайкалнинг очилиши Лондондаги машғулотлар марказларидан бири яқинида бўлиб ўтди, у ерда Кейн 6 ёшли болалигида футболчилик фаолиятини бошлаган.

Лондонда Кейнга ҳайкал ўрнатилди

"Ушбу ёдгорлик очилиши билан футбол ҳаётим бошланган жойга қайтиш - чинакам шараф. Умид қиламанки, бу келажак авлодни меҳнаткашликка ва ўзига ишонишга илҳомлантиради", - деб ёзди Харри Кейн ижтимоий тармоқда.

Харри Кейн Англия терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар бўлиб, "уч шерлар" сафида 103 ўйинда 69 та гол урган.

Киритилди: Бугун 02:52. Ўқилди: 292 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!