Бугун 23 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

“Лочин” подстанциясининг умумий қуввати 1302 мегавольт-амперга етказилди

“Лочин” подстанциясининг умумий қуввати 1302 мегавольт-амперга етказилди

Электр энергиясини истеъмолчиларга етказиб беришда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг алоҳида ўрни бор. Шу сабабли, тизимдаги юқори кучланишли электр узатиш тармоқлари ва ускуналарининг барқарор ишлаши эса ушбу ташкилот жамоасига катта масъулият юклайди.

Хўш, жорий йилнинг ўтган даврида жамият томонидан қандай ишлар бажарилди? 2024 йил учун тасдиқланган режага асосан электр узатиш ускуналари қуввати қай даражада оширилади?

Ушбу саволларга «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ахборот хизмати раҳбари Улуғбек Ўринов қуйидагича жавоб берди:

– Албатта, тизим фаолиятининг барқарорлигини таъминлашда модернизация ва таъмирлаш ишларининг ўз вақтида амалга оширилиши муҳим ҳисобланади. Шу боис ташкилотимиз томонидан барча ишлар режали ташкил этилади ва бу ўз самарасини беради.

Рақамларга тўхталадиган бўлсак, 2024 йил учун тасдиқланган режага асосан, жорий йил январь-октябрь ойларида 848,3 км. узунликдаги 110–220–500 киловольт кучланишли электр узатиш ҳаво тармоқлари, 9 дона подстанция трансформатори, 31 дона ўчиргич ва 4 дона компрессор қурилмаси мукаммал таъмирланади.

Шу билан бирга, жорий йилда 5451,1 км. узунликдаги 110–220–500 киловольт кучланишли электр узатиш тармоқлари, 304 дона подстанция трансформатори, 1643 дона ўчиргич, 12 дона компрессор қурилмаси жорий таъмирланади. Масалан, май ойида 14,5 км. узунликдаги 110–220–500 киловольт кучланишли электр тармоқлари, 1 дона подстанция трансформатори, 4 дона ўчиргич, 1 дона компрессор қурилмасида мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилди.

Айни кунларда эса 125 км. узунликдаги 110–220–500 киловольт кучланишли линиялар, 24 дона подстанция трансформатори ва 98 дона ўчиргич жорий таъмирланаётир.

Сарҳисобга кўра, январь-май ойларида 384,196 км. узунликдаги 110–220–500 киловольт кучланишли электр узатиш ҳаво тармоқлари, 2 дона подстанция трансформатори, 15 дона ўчиргич, 4 дона компрессор қурилмаси мукаммал таъмирланган. Бундан ташқари, 2037,3 км. узунликдаги 110–220–500 киловольт кучланишли электр узатиш ҳаво тармоқлари, 147 дона подстанция трансформатори, 710 дона ўчиргич, 7 дона компрессор қурилмаларида жорий таъмирлаш ишлари бажарилган.

Ўз навбатида, “Магистрал электр тармоқ подстанцияларини замонавийлаштириш ва реконструкция қилиш” инвестиция лойиҳасига асосан 220 ҳамда 500 киловольт кучланишли юқори кучланишли подстанцияларнинг ўрнатилган қувватлари ошириб борилмоқда.

Хусусан, навбатдаги модернизация-реконструкция, қурилиш-монтаж ишлари Андижон вилоятида жойлашган 500 киловольт кучланишли “Лочин” подстанциясида олиб борилди. 500/220/10 киловольт “Лочин” подстанциясининг қувватини ошириш ҳамда аҳолини ишончли электр энергияси билан таъминлаш мақсадида мавжуд АТ-2 3х167 мегавольт•амперли автотрансформаторлар ўрнига 3х267 мегавольт•ампер қувватли янги автотрансформаторлар ишга туширилди. Бунинг натижасида подстанцияда қўшимча 300 мегавольт•ампер қувват яратилди. Ҳозирда подстанциянинг умумий ўрнатилган қуввати 1302 мегавольт•амперга етказилди.

Йил якунига қадар АТ-1 3х67 мегавольт•амперли автотрансформаторлар ўрнига 3х267 мегавольт•ампер қувватли янги автотрансформаторлар ишга туширилиши режалаштирилган. Бунинг натижасида подстанцияда қўшимча 300 мегавольт•ампер қувват яратилади. Ишлар ниҳоялангандан сўнг подстанциянинг умумий қуввати 1602 мегавольт•амперга етказилади.

Киритилди: 12:00 16.05.2024. Ўқилди: 648 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!