Бугун 8 август, 2026 йил, шанба

O'ZB

Лихтенштейнда йирик киберҳужум оқибатда 31 минг кишининг шахсий маълумотлари ўғирланди

Лихтенштейнда йирик киберҳужум оқибатда 31 минг кишининг шахсий маълумотлари ўғирланди

Номаълум шахслар компаниялар, жамғармалар ва трастлар вакилларига оид маълумотлар сақланадиган “Иқтисодий ваколатли шахслар реестри” (VwbP) тизимига бузиб кирган.

"Мавжуд маълумотларга кўра, тизимдаги маълумотлар ўзгартирилгани ёки ўчириб юборилганини кўрсатувчи ҳеч қандай аломат йўқ", дейилади Лихтенштейн ҳукумати баёнотида.

Маълум қилинишича, VwbP реестри жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришнинг олдини олиш мақсадида юритилади. Ҳозирда кибержиноятчиларнинг мақсади ва ҳужум сабаблари номаълум.

41 мингга яқин аҳоли яшайдиган Лихтенштейн аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулот ҳажми бўйича дунёнинг энг бой давлатларидан бири ҳисобланади. Мамлакат иқтисодиётида молиявий ва банк хизматлари энг даромадли соҳалардан саналади.

Киритилди: 12:23 03.08.2026. Ўқилди: 931 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!