Ливия шарқидаги Тобрук шаҳри қирғоқларида ичида 74 киши бўлган қайиқ чўкиб кетишидан атиги 13 киши тирик қолган.
Al Jazeera телеканалининг хабар беришича, БМТнинг Қочқинлар бўйича Олий комиссарлигининг Ливиядаги ваколатхонаси воқеа ҳақида хабар берган.
Баёнотга кўра, ағдарилган қайиқдаги йўловчиларнинг аксарияти суданлик қочқинлардир.
Хабар қилинишича, ҳодиса 13 сентябрь куни содир бўлган. Ўнлаб йўловчилар ҳануз бедарак йўқолган.