Ливерпулда автомобил одамларни босиб кетиши оқибатида 27 киши, жумладан тўрт нафар бола шифохонага етказилди. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.
Маҳаллий ҳокимият расмийларининг хабар беришича, қолган жабрланганларга ҳодиса жойида тиббий ёрдам кўрсатилган.
Полиция маълумотларига кўра, ҳодиса юзасидан 53 ёшли автомобил ҳайдовчиси қўлга олинган. У Ливерпул ҳудудида яшовчи британиялик шахс экани билдирилган.
Полиция ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатларини олиб бормоқда, бироқ расмийлар бу ҳолатни террорчилик ҳужуми сифатида кўриб чиқмаяпти.