"Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ клуб унга янги шартнома таклиф қилмаганини айтди. Мисрлик футболчининг "қизиллар" билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзида якунига етади.
"Деярли декабрь бўлди ва мен клубда қолиш учун биронта ҳам таклиф олганим йўқ.
Биласизми, мен кўп йиллардан буён клубдаман. Бунга ўхшаган бошқа клуб йўқ. Лекин охир-оқибат бу менинг назоратим остида эмас. Айтганимдек, декабрь яқинлашмоқда ва мен ҳали ҳам келажагим ҳақида ҳеч нарса билмайман.
Мен хафа бўлдимми? Албатта ҳа. Мен мухлисларни яхши кўраман. Мухлислар мени яхши кўришади. Охир оқибат, бу менинг қўлимда эмас ва мухлисларнинг қўлида эмас. Келинг, кутамиз ва кўрамиз", деди Салоҳ.