Бугун 15 январь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

«Ливерпуль» «Реал» футболчиси учун 207 миллион евро сарфлашга тайёр

«Ливерпуль» «Реал» футболчиси учун 207 миллион евро сарфлашга тайёр

"Реал" ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем "Ливерпуль" қизиқишлари доирасига тушиб қолди.

Журналист Сиро Лопеснинг ёзишича, "қизиллар" "қаймоқранглилар" хавбекига жиддий қизиқиш билдирмоқда. Англиянинг амалдаги чемпионлари Беллингемнинг трансфери учун тахминан 207 миллион евро тўлашга тайёр.

Жуд Беллингем 2023 йилнинг ёзида "Боруссия" Дортмунддан 127 миллион евро эвазига "Реал"га ўтганди. Унинг мадридликлар билан шартномаси 2029 йилнинг 30 июнига қадар имзоланган. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи "қаймоқранглилар" сафида барча мусобақаларда 23 та ўйинда майдонга тушиб, бешта гол урди ва тўртта голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали Беллингемнинг трансфер нархини 160 миллион еврога баҳолаган.

Киритилди: 23:36 14.01.2026. Ўқилди: 258 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!