Англиянинг амалдаги чемпиони “Ливерпуль” ҳужумчиси Александер Исаак 30 минг фунт стерлингга (34 минг евро) доберман зотли қўриқчи ит сотиб олди.
Британиянинг The Sun нашрида келтирилишича, Швеция терма жамоасининг 2026 йилги жаҳон чемпионати саралаш турниридаги муваффақиятсиз иштироки туфайли фанатлар 24 ёшли футболчига ўлим билан таҳдид қилмоқда.
Исаак шахсий хавфсизлигини таъминлаш ва уйини қўриқлаш учун доберман сотиб олишига тўғри келди.
Қайд этилишича, Англия Премьер-лигаси футболчилари орасида шахсий мулкни ҳимоя қилиш учун итлардан фойдаланиш тенденцияси кузатилмоқда. Бу Буюк Британия ҳудудида машҳурлар уйларига ўғрилик ва босқинчилик уюштириш ҳолатлари кўплиги билан изоҳланяпти.
Александер Исаак Англия Премьер-лигаси тарихидаги энг қиммат трансфер соҳиби ҳисобланади. Ливерпулликлар швециялик юлдузни олиш учун ўтган ёз “Ньюкасл”га 145 миллион евро тўлади.